Санитария қоидаларига бефарқ қараган директор ишдан бўшатилди

10:52 31 Май 2018 Жамият
531 0
Фото: sof.uz

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани кўзи ожизлар мактаб-интернати директори М.Мақсудов ушбу муассасада санитария меъёрларига риоя этилмагани учун ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида “Газета.uz” шаҳар прокуратураси маълумотига таяниб хабар берди.

Шаҳар прокурори Шерзод Облоқулов тарбияланувчиларнинг соғлиғини тиклаш, билим олиш ва яшаш шароитлари билан танишиш мақсадида шахсан ўзи мазкур таълим даргоҳига ташриф буюрган.

Ўрганишлар давомида интернатдаги ўқувчилар тураржойи, ошхона ва сан узель тизимида санитария-гигиена қоидаларига риоя этилмагани аниқланди. Муассаса раҳбарияти эса ўз масъулиятига эътиборсиз муносабатда бўлган.

Мазкур муаммоларни инобатга олиб, шунингдек, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари аризасига биноан Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси М.Мақсудов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019