АҚШ Президенти Хельсинкига кимлар билан келиши маълум бўлди

15:47 09 Июль 2018 Дунё
388 0
Фото: ТСН

Хабарингиз бор, шу йил 16 июль куни Финляндия пойтахти Хельсинки шаҳрида АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Мазкур тўғридан-тўғри мулоқотда иштирок этадиган АҚШ делегацияси таркиби маълум қилинди.

Politico нашрининг ёзишича, АҚШ Президентига унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон, Оқ уй маъмурияти раҳбари Жон Келли, унинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари Билл Шайн, матбуот котиби Сара Сандерс, сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи Стивен Миллер, Президент ёрдамчиси Дэн Скавино ва бошқа юқори мартабали кишилар ҳамроҳлик қилади. Ўз навбатида, АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп ва унинг матбуот котиби Стефани Гришам ҳам Хельсинкига келади. Нашрга кўра, АҚШ раҳбарининг қизи Иванка Трамп, маслаҳатчи Жаред Кушнер делегация таркибидан ўрин олмаган.

Маълумот учун, икки давлат етакчиси саммит давомида ўзаро муносабатлар ва миллий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиши кутиляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар