СамДУ қошида аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

09:16 26 Июль 2018 Жамият
182 0
Фото: samdu.uz

Самарқанд давлат университети ҳузурида физика, математика, кимё ва биология соҳаларига ихтисослашган мактаб фаолияти ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июль куни  қабул қилган “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, мактаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Наманган давлат университети ҳузурида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар