Самарқанднинг янги ҳокими ишни ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган ишлар билан танишишдан бошлади

17:19 16 Июль 2018 Жамият
276 0
Facebook / Рустам Кобилов

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ушбу лавозимга тайинланганидан бир кун ўтиб шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган ишлар билан танишишга чиқди. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Вилоятнинг янги раҳбари ташриф буюрган илк объект Ёшлар маркази бўлди.

Турдимов Ёшлар марказида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишган ва зарур тавсияларни берган. Жумладан, марказ ёшларнинг эмин-эркин кириб-чиқишлари учун қулай бўлиши, бу ерда ёшлар ўзларини эркин ҳис қилиши учун барча шарт-шароит яратилиши лозимлигини таъкидлаган.

Facebook / Рустам Кобилов

Шундан сўнг вилоят ҳокими президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Ипак йўли” туризм халқаро университетида ташкил этилган қабул жараёни билан танишган ва ушбу муассасада яқин келажакда халқаро даражада таълим бериш учун нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирган.

Эркинжон Турдимов Самарқанд давлат университети педагогика факультетида олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят бўлимининг янги биносини қуриш учун мўлжалланган ҳудуд билан ҳам танишган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар