Самарқанддаги чиқиндихоналарда ноқонуний чўчқалар боқилиши аниқланди

12:10 24 Август 2018 Жамият
898 0
Фото: Скриншот/ "Халқ сўзи"

Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар шаҳарчаси яқинида жойлашган чиқиндихоналарда ноқонуний чўчқалар боқилиши аниқланди. Бу ҳақда даракчи.уз «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурига асосланиб хабар берди.

Унга кўра, 92 гектар майдонни ташкил этган чиқиндихоналарда кечки пайт минглаб чўчқалар қўйиб юборилар экан.

Чиқиндихоналар маъсуллари чўчқабоқарлар билан қанчалик курашмасин, фойдасиз эканлигини айтишди. Атроф ўралмаганлиги боис истаган томондан чўчқаларни бу ерга олиб кириш имкони бор экан. Ушбу ачинарли шароитда боқилаётган чўчқалар касаллик олиб келмаслигига ва кишилар саломатлигига зарар етказмаслигига ким кафил бўла олади?!

Бу мулоҳазани тегишли идора ва ташкилотлар ўйлаб кўришса фойдадан ҳоли бўлмас эди, деб хулоса қилади информацион дустур ижодкорлари.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019