Самарқанддаги “Бульвар” бузиладими? Ҳоким жавоб берди

11:43 18 Июнь 2019 Жамият
573 0

Сўнгги пайтларда Самарқанд шаҳридаги марказий кўчалар, турар-жой бинолари, хиёбонлар ва шаҳарнинг кўҳна қиёфасию, микроклимитига салбий таъсир кўрсатаётган ноқонуний қурилмалар, аҳолига транспорт хизмати кўрсатишдаги мавжуд муаммолар-у тирбандлик ижтимоий тармоқларда ажиотаж бўлаётгани барчага маълум.

Биргина яқин икки кун ичида тармоқларда, Самарқанд шаҳар марказидаги “Бульвар“ “бузилармиш“, “дарахтлар кесилармиш“ каби гап-сўзлар тарқалди. Бу ҳолат ўз ўрнида жамоатчилик онгига салбий таъсир кўрсатмай қолмади.

Шу боис, бугун 18 июнь куни Самарқанд вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими бугунги Самарқанд шаҳрининг ЮНЕСКО рўйхатига кирувчи қадимий ва маданий мерослари дахлсизлиги мутлақ сақланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Бульвар“га оид муносабатларга ойдинлик киритилиб, ҳеч қандай бузилишлар бўлмаслиги, аксинча, ҳудудда хорижий меҳмонларга сервис ва маданий аҳамиятга молик замонавий шароитлар яратилиши айтилди. Энг ҳайратланарлиси, шаҳар ичида келгусида бунёд этиладиган истиқболли режалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Умид СОРИЕВ, “Халқ сўзи“.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019