Самарқанддаги 9 қаватли уйда портлаш содир бўлди

10:53 10 Июнь 2019 Жамият
490 0

Жорий йилнинг 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси, тахминан соат 00.45 ларда Самарқанд шаҳрида 9 қаватли уйнинг 1-чи қаватида портлаш содир бўлди.

“Зарафшон“ газетаси берган хабарга кўра, ушбу кўп қаватли уй 24-сонли ўрта мактабнинг яқинида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан “Титаник“ деб аталади.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда хонадонда ҳеч ким бўлмаган. Ҳозирги вақтда уй эгаси оиласи билан чет элда яшайди. Вақти-вақти билан опаси келиб уйдан хабар олиб турган.

Хабар беришларича, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин тезда бартараф этилган. Жароҳат олганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019