Самарқандда “Жума — тадбиркорлар куни” деб эълон қилинди

15:53 18 Июль 2018 Жамият
352 0
Facebook / Эркинжон Турдимов

13 июль куни Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтганэллик учинчи сессиясида вилоятда фаолият кўрсатмаётган саноат корхоналари ўтган йилга нисбатан 65 тага кўпайиб, бугунги кунда 238 тага етганлигини, ўтган 6 ойликда экспорт прогнози атиги 62 фоизга таъминланганлигини кескин танқид қилинган эди.

Шунингдек, кичик бизнесни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, қулай инвестиция муҳитини яратиш масалаларига умуман эътибор қаратилмаганлиги, бунинг оқибатида бугунги кунда вилоятда рўйхатдан ўтган 18 минг 856 та кичик бизнес субъектларининг 3 минг 458 таси ёки 18 фоизи фаолият кўрсатмаётганлиги, энг ачинарлиси, рўйхатдан ўтказилган 805 та тадбиркорлик субъектлари банкдан умуман ҳисоб рақам очмаганлиги таькидлаб ўтилган эди.

Вилоятдаги мухбиримиз Мамадиёр Зиёдиновнинг маълум қилишича, мазкур муаммоларни ҳал этиш мақсадида вилоятда “Жума –тадбиркорлар куни” деб эълон қилинди. Шунга кўра, ҳар жума вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э. Турдимов тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказади, ечимини кутаётган муаммолар бўйича ўзаро чора-тадбирлар белгиланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар