Самарқандда Темурийлар даврига оид ноёб тангалар топилди (фото)

18:31 28 Март 2019 Маданият
596 0

Жомбой тумани ҳудудидан темурийлар даврига тегишли бўлиши тахмин қилинаётган тангалар топилди.

Газета мухбири Орифжон Одиловнинг ёзишича, тангалар туман ҳудудидаги Ногаҳон маҳалласи ҳудудидаги бузилаётган тепаликлардан топилган. Манбанинг маҳаллий аҳоли сўзларига таяниб хабар беришича, Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи қурилиши учун бу ердан тупроқ олиб кетилган. Орадан кўп ўтмай, қазишма жойидан қадимий сопол парчалари, мис тангалар топиб олинган.

”Тангалар шаклан бир хил эмас. Қирраси аниқ тартибга солинмаган. Сиртидаги матнларга қараганда, бир неча туркумга мансуб.

Тахминимизча, темурийлар даврига оид. Бундай дейишимизга қатор сабаблар бор,” – дейди муаллиф мақоласида.

“Аввало, уларнинг бирида сезилар-сезилмас 896 санаси қайд этилган. Катта эҳтимол билан ҳижрий-қамарий йил бўйича зарб этилган вақтга ишора қилса керак. Милодий ҳисобда эса 1491 йилга тўғри келади. Бу даврда Мовароуннаҳрда темурийлар ҳукмронлик қиларди,” – дея фикрини давом эттирар экан, яна қуйидаги фактларни ҳам келтириб ўтади.

“Бошқа тангаларда рақамлар учрамайди. Нақшинкор арабеска услубидаги матнларда “фулс” ва “Аллоҳ” сўзлари ажралиб турибди.

Марказий Осиё нумизматикасини муфассал ўрганган олим Ирпан Тухтиев “Темур ва темурийлар сулоласининг тангалари” рисоласида “Амир Темур тангаларида биз арабча, форсча, туркча ва мўғулча сўзларни ўқиймиз”, деб ёзади. Фикрини давом эттириб, темурийлар тангасида форсча “зарб” (ﺿﺮﺏ) сўзи кўп қўлланганини таъкидлайди. Эътиборлиси, туманимиздан топилган тангаларда ҳам шунга ўхшаш матн учрайди.”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019