Самарқандда суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган автомобилнинг ёниб, портлаши оқибатида 7 та транспорт воситаси ёниб кетди

10:05 20 Ноябрь 2019 Жамият
525 0

Бугун, 20 ноябрь куни суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган автомобилнинг ёниб, портлаши оқибатида яқин атрофдаги бир нечта транспорт воситалари ҳам ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Бугун соат тахминан 03:30 ларда Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Ғузор” А-378 автомобиль йўлининг 33-километрида жойлашган “Тимур ГАЗ” МЧЖга тегишли автомашиналар тураргоҳида ҳаракатсиз турган суюлтирилган, газ ташишга мўлжалланган “MAN” русумли юк атомашинасида номаълум сабабларга кўра, ёнғин келиб чиқиб, юкхонага ўтган ва автомашинадаги суюлтирилган газ портлаган. Оқибатда ушбу автотураргоҳда турган суюлтирилган газ ташиш учун мўлжалланган 2 та “MAN” ва 1 та “ЗиЛ” русумли автомашиналар ҳамда “DAF” ва “ЗиЛ” русумли юк автомашиналари, шунингдек, “Hyundai” русумли экскаватор ёниб кетган.

Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи, ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам автомашиналари жалб қилинган.

Дастлабки маълмотларга кўра, ҳайдовчиларнинг бир нафари тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этган.

Абдулазиз Йўлдошев,
"Халқ сўзи".


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019