Самарқандда “Сobalt” ағдарилиб кетди. Бир нафар йўловчи ҳаётдан кўз юмди

14:21 03 Январь 2019 Жамият
579 0

Иллюстратив фото

Самарқанд туманида шу йилнинг 2 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи Р.Ж. бошқарувидаги “Сobalt” русумли автомашинани Янгиариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Қарши” йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу ердаги айланма йўл бетон тўсиғига урилиб, ағдарилиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур фожиа сабаб йўловчи Ш. Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Яна уч нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019