Самарқандда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди

11:28 07 Февраль 2019 Спорт
209 0

Самарқанд вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида оғир атлетика бўйича 2002 йил туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Беш кун мобайнида ўтказиладиган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 250 нафардан зиёд ўғил-қизлар иштирок этишмоқда.

Мусобақа доирасида ҳакамлар ва мураббийлар учун семинар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Бунда асосан ёшлар билан ишлаш, селекция ишларини ташкил этиш, допингга қарши кураш бўйича тренинглар ўтказилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мусобақада совринли ўринларни эгаллаган маҳоратли спортчилар мамлакат ёшлар терма жамоаларига қабул қилинади.

Мусобақада йигитлар ва қизлар ўнтадан вазн тоифасида баҳс юритишмоқда. Баҳслар қизғин курашлар остида ўтмоқда. Иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида ташкилотчилар ва Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан тарихий обидаларга саёҳатлар уюштириш ҳам режалаштирилмоқда.

Мусобақа 10 февралга қадар давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019