Самарқандда МДҲ мамлакатлари I туристик ярмаркаси бўлиб ўтади

16:53 05 Июль 2019 Welcome to uzbekistan
401 0

Мазкур ярмарка Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан биринчи марта шу йилнинг 9-10 июль кунлари ташкил этилмоқда. Кейинчалик мунтазам равишда ўтказилиши мўлжалланган.

Тошкент шаҳрида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мазкур нуфузли тадбирга тайёргарлик ишларининг боришига бағишлаб матбуот анжумани ташкил этилди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, ярмарка МДҲга аъзо мамлакатларнинг туристик салоҳияти билан яқиндан танишиш, Ҳамдўстликдаги туризм секторининг муҳим трендлари ва янгиликларини алмашиш, туризм ташкилотлари ва бизнес вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш учун қулай шароит яратади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Абдулазиз Аккуловнинг ишонч билдиришича, икки кунлик ярмарка амалий натижаларга бой бўлади. Унинг доирасида ўтказиладиган “МДҲ давлатларида туризм ва минтақавий ҳамкорлик: янги чақирувлар ва имкониятлар” мавзуидаги халқаро илмий-амалий семинарга илмий доира вакиллари ҳам жалб этилиб, туризмдаги камчиликлар, минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Муаммолар ўрганилади.

Ярмарка доирасида юртимиз ва хорижлик сайёҳлик ташкилотлари, тур компаниялари ўртасида шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Саид РАҲМОНОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019