Самарқандда мактаб директори кўп йиллик чинорларни пуллаб юборгани ростми?

15:38 27 Июль 2018 Жамият
354 0

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби директори, мактаб ҳудудидаги кўп йиллик соғлом чинорларни маълум маблағ эвазига сотиб юборгани айтилмоқда.

“Ёшлар” телеканалининг Самарқанд вилояти бўйича мухбирининг хабар беришича, мактаб директори чинорларни кестириб пуллаб юборган.

Бу бўйича олиб борилган журналистик суриштирув давомида гарчи Халқ таълими бўлими вакилларининг чақиришларига ҳам қарамай мактаб директори келмаган ва саволларга жавоб беришдан бош тортган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар