Самарқандда маданий ва маънавий меросни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилиняпти(Фото)

11:30 26 Август 2019 Жамият
212 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шойим Бўтаев, Умид Сориев-Xalq so’zi-онлайн. Самарқанд шаҳрида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусидаги халқаро анжуман бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидлаб ўтилганидек, мазкур нуфузли конференция Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ЮНЕСКО шафелигида нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётган йирик тадбирдир.

Конференция Маданият, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ташқи ишлар вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЎзЭОАВМА, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилди.

Унда дунёнинг 50 мамлакатидан қарийб 250 нафар меҳмон иштирок этмоқда. Уларнинг орасида ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази раҳбарияти, Умумжаҳон мероси қўмитаси аъзолари, Ёдгорликлар ва тарихий жойларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро кенгаш (ICOMOS) экспертлари, Марказий Осиё тарихий-маданий мероси реставраторлари ва тадқиқотчилари, соҳа мутахассислари бор.

Хусусан, ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле биринчи марта диёримизга ташриф буюрди. У ушбу анжумандан ташқари, “Шарқ тароналари” халқаро фестивалида ҳам қатнашади.

“Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусидаги халқаро анжуман иши ялпи мажлис ҳамда шўъба йиғилишларни ўз ичига олган.

Сессиялар маданий мерос ва шаҳарни режалаштириш, умумжаҳон меросни муҳофаза қилиш хизматининг ҳуқуқий ва норматив механизмлари, таълимда АКТдан фойдаланган ҳолда маданий меросни муҳофаза қилиш каби йўналишларда бўлиб ўтяпти.

Тадбирнинг асосий мақсадларидан бири моддий маданий меросни асраб-авайлаш ва номоддий маданий меросни сақлаш бўйича ЮНЕСКО тамойилларини илгари суришдир.

Яна бир муҳим вазифа маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича тажриба алмашиш ва уни оммалаштириш ҳисобланади. Бундан ташқари, маданият ва туризм соҳасидаги IT-компаниялар, давлат органлари вакиллари, маданий меросни сақлашда АКТни қўллаш бўйича халқаро экспертлар иштирокчиларнинг муҳим сегментига айлангани эътиборга лойиқ.

Конференцияда АҚШ, Австрия, Озарбайжон, Буюк Британия, Босния ва Герцеговина, Бельгия, Греция, Германия, Эрон, Исроил, Хитой, Испания, Франция, США, Япония, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан олимлар ўз маърузалари билан қатнашяпти.

“Маданий меросни бошқаришда рақамли ва ахборот технологиялари роли”, “Глобал дунёда маданий меросни муҳофаза қилишни фаоллаштириш тенденция сифатида”, “Таълим, АКТ ва туризм асосида тарихий шаҳарларни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш, Самарқанд интеллектуал шаҳри мисолида”, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган шаҳарлар билан Жаҳон банкининг ишлаш тажрибаси”, “Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг моддий ва маънавий маданият ёдгорликларини сақлаш соҳасидаги мақсад ҳамда вазифалари” шулар сирасидандир.

Халқаро анжуман маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш соҳасидаги долзарб муаммоларни кўриб чиқиш, халқаро тажрибани ўрганиш, тарихий-маданий меросни муҳофаза қилишини таъминлаш бўйича миллий тизимни такомиллаштириш, ушбу йўналишда давлат ва жамоатчилик ташкилотлари фаолиятининг асосий мезонларини белгилаб олиш имконини ҳам беряпти.

Конференция якунида Декларация қабул қилинади.

Ўз навбатида юртимизнинг Тошкент, Термиз ва Самарқанд шаҳарларида “Ўзбекистон буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги давом этмоқда. 22 август куни бошланган ушбу тадбир 27 августга қадар давом этади. ўтказилиши режалаштирилган.

Барча хорижлик ва маҳаллий иштирокчилар буларнинг мантиқий давоми сифатида “Шарқ тароналари” XII Халқаро мусиқа фестивалини ҳам интиқлик билан кутишмоқда.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019