Самарқандда кислород заводи ўрнатилди

14:44 24 Август 2020 Жамият
175 0

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотига кўра, вилоятдаги тиббий кислородга бўлган эҳтиёж ошиши эҳтимолини инобатга олиб, Самарқанд шаҳрида қиймати 600 минг АҚШ долларига тенг, қуввати соатига 55 куб бўлган Францияада ишлаб чиқарилган кислород заводи олиб келиб ўрнатилди.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати сифатини ошириш мақсадида 83 дона “Damas”, 10 дона “Volkswagen” ва 2 дона “Isuzu” русумли махсус автомашиналари учун жами 10 миллиард 799 миллион сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш доирасида хизмат қилиши белгиланган 27 та “Damas” автомашинаси олиб берилди.

Дори-дармон захираси учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 5 миллиард сўм ажратилди. Ушбу маблағлар республика «Дори-дармон» жамиятига кўчириб берилган бўлиб, керакли дори воситаларининг 3 ойлик захираси яратилди.

Бугунги кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлашган тартибда беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун ихтисослашган даволаш-профилактика муассасаларига қиймати 20 миллиард 880 миллион сўмга тенг бўлган 50 турдаги 1598 дона замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб келинди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ёрдами билан 1220 дона кислород баллонлари, 75 та кардиомонитор, 2000 та бобров аппарати, 1500 та пульсоксиметр, 872 та кислород консуллари, 140 та кислород концентраторлари, 1000 та кислород найчалари олиб келинди.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?