Самарқандда йил охирига қадар 12та меҳмонхона фойдаланишга топширилади

11:38 26 Август 2018 Жамият
132 0
Архив фото

Самарқандда йилнинг охирига қадар 12та меҳмонхона фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси президенти жорий йилнинг 17-18 март кунлари вилоятга ташрифи чоғида туристлар оқимининг кескин кўпайишини инобатга олиб, 2018-2019 йилларда 25та меҳмонхона қуриш бўйича топшириқ берганди.

Унинг ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида 44та лойиҳа таклифлари шакллантирилди. Бугунги кунда 28та лойиҳа бўйича амалий ишлар бошланган. Йилнинг охирига қадар 12та меҳмонхона фойдаланишга топширилади. Қолган 15таси 2019 йил октябрь ойига қадар ва 17таси 2020 йил март ойига қадар ишга туширилади.

Натижада 7 мингдан ортиқ туристга меҳмонхона хизмати кўрсатиш имконияти яратилади. Уй меҳмонхоналарини ташкил этиш бўйича 5 фуқаро томонидан амалий ишлар бошланган.

Бугунги кунга қадар, туристик фирмалар томонидан 6 та автобус ва 11 та микроавтобус харид қилинган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг январь - июнь ойларида вилоятга 160 мингдан ортиқ хорижий ва 1 млн.га яқин маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар