Самарқандда ИИБ ходимлари томонидан мудҳиш жиноятнинг олди олинди

23:53 18 Январь 2019 Жамият
596 0

Олинган маълумотларга кўра, 2019 йил 2 январь куни Самарқанд шаҳри, Сўзангарон маҳалласи Х.Юсуфи кўчасида истиқомат қилувчи С.Ш. ўзининг маҳалладоши Ш.М. билан аввалдан бўлган ўзаро келишмовчилиги туфайли уни йўқ қилиш мақсадида Ш.М.ни ўлдириш учун ўзининг бир таниши Р.Н.га ушбу таклифни билдиради. Агар ушбу қотиллик жиноятини содир этган тақдирда, унга 1.500 АҚШ беришини ваъда қилиб,аванс тариқасида унга олдиндан 100 АҚШ доллари беради.

2019 йил 09 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ва Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари хамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро С.Ш. ўзининг таниши Р.Н.га Ш.М.нинг сохталаштирилган, қотиллик ҳолати акс этган фотосуратини кўрганидан сўнг унга 800 АҚШ доллари бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Прокуратураси томонидан С.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб, Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот Хизмати


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019