Самарқандда ичимлик суви таъминоти яхшиланади

14:54 18 Июль 2018 Иқтисодиёт
570 0
Иллюстратив фото

Самарқанд шаҳрида ичимлик сув таъминоти самарадорлиги, сифати, хавфсизлиги ҳамда таъминот корхоналари молиявий аҳволини яхшилаш кўзда тутилган Ўзбекистон – Швейцария бизнес форуми бўлиб ўтди.

Бу ҳақда вилоятдаги мухбиримиз Мамадиёр Зиёдинов маълум қилди.

“Мазкур лойиҳа доирасида шаҳарда 130,2 километр эскирган магистраль ва кўча қувурлари реконстурукция қилинди. Эскирган 18 дона горизонтал ва 55 дона артезиан насослар янгисига алмаштирилди. Янги ускуналар ва замонавий бошқарув тизими ҳисобига соҳада бугун электр энергияси 40 фоизга тежалиб, иш самарадорлиги бир неча бараварга кўтарилди”, – дейди вилоят “Сувоқова” ДУК Самарқанд шаҳар филиали бошлиғи Равшан Аҳмедов.

Форумда Швейцария конференциясининг иқтисодиёт, таълим ва илмий изланишлар вазири Йохан Шнайдер-Амман бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этишди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019