Самарқандда “Ҳиндистон - Марказий Осиё” мулоқоти мажлиси бўлиб ўтади

16:53 11 Сентябр 2018 Жамият
690 0

13-14 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг 5-мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Тадбир Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази томонидан Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда.

Ҳиндистоннинг нуфузли “ақл марказлари”дан ташкил топган делегацияга Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар Давлат вазири Мобашар Жавад Акбар бошчилик қилади. Тадбирда Марказий Осиё давлатларининг етакчи олим ва экспертлари ҳам иштирок этадилар.

Бўлажак форум чоғида Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг жорий динамикаси, барқарор тараққиётга қарши қаратилган хавф ва таҳдидлар билан биргаликда курашиш масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек Марказий Осиё давлатларининг Ҳиндистон билан сиёсат, иқтисод, хавфсизлик ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлигини чуқурлаштириш борасидаги долзарб таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019