Самарқандда ҳайдовчилар 2 ойда салкам 10 млрд сўм жарима тўлаган

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимизда 232 мингга яқин йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати қайд этилган. Шундан 95 минг 900 таси қўпол, 6 минг 261 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 10 мингга яқини пиёдалар билан боғлиқ қоидабузарликлардир.
– Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган, – дейди вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходими Нуриддин Ҳайитов “Зарафшон“га берган интервьюсида. – Мазкур дастур ижроси юзасидан вилоятдаги идора ва ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари билан келишилган ҳолда зарур чоралар белгиланган.
Хусусан, вилоят ҳудудидаги автомобиль йўллари ёқасида 74 жойда йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳушёрликка, огоҳликка чақирувчи баннерлар, плакатлар ўрнатилди. Шунингдек, йирик савдо мажмуалари, ёқилғи қуйиш шохобчалари кириш жойларида кичик ҳажмли ва Самарқанд шаҳри кўчаларидаги 12 та катта ҳажмли экранларга йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи видеороликлар жойлаштирилди.
Вилоят автомобиль йўлларида йўл белгилари ҳам кўздан кечирилиб, қўшимча 1713 та йўл белгилари ўрнатилди ва 739 метр 1-гуруҳ муҳофазаловчи тўсиқлар қўйилди.
– Йўл ҳаракати ҳодисасига аксарият ҳолларда ҳайдовчилар томонидан тезликни ошириш сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чоралар ҳам кўрилмоқда. Жумладан, вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига 71 та тезликни ўлчаш ускуналари ва 27 та йўл-патруль хизмат автомашинаси муляжи ўрнатилди.
Бундан ташқари, он-лайн тизимда ишловчи 4 та “Арена“ русумли тезликни ўлчаш ускунаси ҳудудларга жойлаштирилди. Ушбу замонавий ускуналар ёрдамида 2 ой давомида 26 мингга яқин қоидабузарлик аниқланди. Қоидабузарлардан жами 10 миллиард сўмга яқин жарима ундирилди.
Шунингдек, қўпол қоидабузарликлар, хусусан, маст ҳолда автотранспорт воситасини бошқарган ва инсон ўлимига олиб келган йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахслар иши юзасидан маҳаллаларда ҳудудий судлар билан ҳамкорликда сайёр суд мажлислари ўтказилмоқда.
Ушбу чоралар ўз натижасини бермоқда. Жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилга нисбатан 7,5, ҳалок бўлганлар сони 9,6, тан жароҳати олганлар сони 10,7, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари 27,8 фоизга камайди.
Автомобиль йўлларида жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида “Тelegram“ мессенжерида бошқарманинг ўз канали, “Facebook“ ижтимоий тармоғида саҳифалари очилган. Ушбу интернет тармоқлари орқали фуқаролардан келиб тушган маълумотлар асосида жорий йилда 417 та қоидабузарлик аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: