Самарқандда ҳайдовчи йўл патруль хизмати ходими ўлимига сабабчи бўлди

14:08 25 Май 2018 Жамият
2806 0

Самарқандда қоидаларга бўйсунишдан бўйин товлаган ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимини уриб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Қайд қилинишча, 24 май куни соат 12:05ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида “Дамас” русумли автомашинани телефонда гаплашиб бошқариб келаётган ҳайдовчи, шу ерда хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти Йўл патруль хизмати инспектори Иброхим Нишонов томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўхтатилган. Аммо ҳайдовчи ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттириб, сафдор И.Нишоновни қасддан уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада сафдор И.Нишонов жароҳат олиб касалхонада вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида “Дамас” русумли автомашинани эгаси С.Ш. эканлиги аниқланиб, у қўлга олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019