Самарқандда бир киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

13:10 04 Ноябрь 2019 Жамият
104 0

Жорий йил 2 ноябрь куни соат 23:00ларда Самарқанд шаҳар, Боёвут кўчасида яшовчи фуқаро Ф.К. яшаш хонадонида ўрнатилган сув иситиш газ "колонка"сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.  Турмуш ўртоғи Д.В. эса ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

“Ҳурматли фуқаролар!!! 

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз” дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019