Самарқандда 73 та лойиҳа учун 355 миллион доллар чет эл инвестицияси киритилади

10:55 07 Февраль 2019 Иқтисодиёт
334 0

Самарқанд вилоятида 2019-2020 йилларда умумий қиймати 18,7 триллион сўм бўлган 968 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ушбу лойиҳаларнинг 90 таси бўйича 1 миллиард 475 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси киритилади. Жумладан, 2019 йилда 73 та лойиҳа учун 355 миллион долларлик хорижий инвестиция йўналтириш режалаштирилган.

Жомбойда ўтказилган 2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимотида мазкур туман ҳамда Тойлоқ, Булунғур, Пайариқ ва оқдарёлик тадбиркорларнинг 25 та лойиҳаси кўриб чиқилди.

Тадбирда ҳокимлар, инвестиция бўйича ўринбосарлар, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда лойиҳа ташаббускорлари ҳар бир лойиҳанинг истиқболи, яратиладиган иш ўринлари, киритиладиган сармоя, рақобатбардошлик, ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот экспорти каби жиҳатларини муҳокама қилди.

– Тойлоқ тумани марказида япониялик ҳамкорларимиз билан беш қаватли замонавий гипермаркет қуриш лойиҳасини амалга оширяпмиз, – дейди Тойлоқ туманидаги “JAPAN TRADING GROUP Co” хусусий корхонаси раҳбари Ботир Қорахўжаев. – Умумий қиймати 8,3 миллиард сўм бўлган лойиҳа Япониянинг машҳур “Donkey Hotte” брендининг 1 миллион долларлик тўғридан-тўғри сармояси орқали молиялаштирилади ва жорий йил сўнггигача ишга туширилиб, 35 та иш ўрни яратилади. Тиббиёт қўлқоплари ва шприцлар ишлаб чиқаришга қаратилган иккинчи лойиҳамиз ҳам япониялик ҳамкорларимизнинг 2,5 миллион долларлик сармояси асосида амалга оширилмоқда. Маҳаллий аҳолининг 120 нафари иш билан таъминланадиган ушбу корхонада йилига 23 миллион дона тиббиёт қўлқопи ва 17 миллион дона шприц ишлаб чиқарилиб унинг 35 фоизи экспорт қилинади.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратиб, хорижий инвесторларга кўмаклашиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019