Самарқандда 35 нафар фуқаро карантиндан чиқарилди. Яна қарийб 4,5 минг нафар одам назоратда

18:34 30 Март 2020 Жамият
191 0

Иллюстратив сурат

“Халқ сўзи ONLINE”. Абдулазиз Йўлдошев. Айни кунларда Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқаролар сони 4 минг 477 нафарни ташкил қилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра бугун, 30 март куни 35 нафар фуқарода 14 кунлик карантин назорати тугади. Улар лаборатория тест синовларидан қайта ўтказилганда, фуқароларнинг барчасидан олинган тест натижалари манфий жавобни кўрсатди. Шу боис бу шахслар стационар шароитидан уй шароитига ўтказилиб, яна 10 кунлик карантин шароитида кузатилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилмади. Шунингдек, вилоятда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?