Самарқандда 25 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди

19:40 14 Март 2019 Жамият
395 0

Иллюстратив фото

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддалари билан савдо қилиш тармоғи фош этилди. Ушбу жиноят тўри Самарқанд вилоятининг Тожикистон билан чегара яқинидаги туманларида аниқланган. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар берди.

Ургут тумани “Жартепа” халқаро ўтказиш пункти яқинидаги Мугол қишлоғида ўтказилган оператив тадбир чоғида 1,5 килограмм опийни сотаётган пайтида Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент тумани Бостондех қишлоғида яшовчи Умид Ҳасанов ва харидор — ургутлик Қобил Ахатов ушланган.

Терговолди тадбирлари давомида Умид Ҳасановнинг ҳамтовоғи бўлган Тайлоқ туманилик Сайфулло Шодиевнинг уйида тинтув ўтказилган. У ердан 12,4 килограмм опий топилиб, мусодара қилинган.

Қўзғатилган жиноят иши доирасида Сайфулло Шодиевнинг таниши Шуҳрат Мустафоқулов ҳам қўлга олинган. Унинг отасининг уйига 8,3 килограмм опий ва 2,3 килограмм героин яширилган экан. Тезкор ходимлар наркодилер мижозларидан бири Акмал Исломовнинг уйидан ҳам 1,2 килограмм опий ва 70 грамм героин топишди. У мазкур гиёҳвандлик моддаларини олдинроқ Шуҳрат Мустафоқулов ва Сайфулло Шодиевдан сотиб олган.

Олиб борилган тадбир давомида жами 23,4 килограммдан ортиқ опий ва 2,4 килограммдан зиёд героин мусодара этилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019