Самарқанд Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси (WTCF)нинг тўлақонли аъзосига айланди

10:05 11 Март 2019 Жамият
267 0

Бу ҳақда Германияда давом этаётган “ITB Berlin — 2019” халқаро туристик кўргазмасида Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси (WTCF) бош котиби ўринбосари Ли Баочун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аккулов билан учрашув чоғида маълум қилган.

“Расмий маълумот жорий йил апрель ойида тақдим қилинади. Самарқанд шаҳрининг Федерациянинг тўлақонли аъзосига айлангани 2019 йилнинг сентябрь ойида Хельсинки шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган WTCFнинг навбатдаги саммитида ҳам алоҳида эътироф этилади”, деган Ли Баочун.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, расмий учрашувда Ўзбекистон делегацияси томонидан келгусида WTCFнинг ҳудудий тадбирларини юртимиздаги тарихий шаҳарлардан бирида ўтказиш, шунингдек, келажакда Самарқанд шаҳрида эса унинг йиллик саммитини ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019