Самарқанд вилоятида юздан ортиқ қизлар олий ўқув юртларига имтиёзли қабул қилинди

09:33 17 Октябр 2020 Жамият
159 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 402-сонли қарорига асосан Самарқанд вилоятининг 16 та туман-шаҳридан Олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга кириш мақсадида 1833 нафар қиз танловда иштирок этди.

Республика бўйича қишлоқ жойларда яшаётган, кам таъминланган оилаларга мансуб қизларнинг олий ўқув юртларининг кундузги бўлимида давлат гранти асосида ўқишлари учун 940 та ўрин ажратилган.

Самарқанд вилояти бўйича 104 нафар қиз олий ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилинди.

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази биносида уларни Олий ўқув юртларига имтиёзли қабул қилинганликлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакиллари иштирок этиб, барча олий ўқув юртига қабул қилинган қизларни табриклади ва уларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғаларини тақдим этди. 

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?