Самарқанд вилояти ҳокими телеграм орқали мурожаатлар қабул қилишни бошлади

12:07 20 Июль 2018 Жамият
3936 0
Фото: Zarnews.uz

Самарқанд вилоятининг янги ҳокими Эркинжон Турдимов фуқаролар мурожаатини эшитиш мақсадида ўзининг телеграм мессенжерини ишга туширди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Турдимовнинг телеграмдаги мессенжери +99897-405-40-06 рақамига очилган бўлиб, исталган фуқарога унга ўзининг мурожаатини ёзиб юбориши мумкин бўлади.

Қайд қилинишича, мазкур телеграм мессенжер халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш, жойлардаги ҳақиқий аҳвол тўғрисида аниқ маълумот олиш мақсадида ташкил этилди.

Мессенжер орқали фуқаролар нафақат шахсий, балки вилоятнинг барча ҳудудида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда учраётган муаммоларни кўтариб чиқишлари мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019