Самарқанд шаҳридаги боғчаларда болалар заҳарлангани юзасидан маълумот берилди

11:00 16 Октябр 2019 Жамият
85 0

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 80, 98 ва 106-сонли мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) тарбияланувчилари заҳарланиши ҳолатларини ўрганиб чиқди. Жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари жами 31 нафар тарбияланувчи касалхонага ётказилди. Айни пайтда болалар аҳволи қониқарли бўлиб, уларнинг 25 нафари касалхонадан чиқди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Заҳарланиш сабаблари Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан болалар анализларига, шунингдек ишчи гуруҳ томонидан озиқ-овқат масулотлари, ошхона жиҳозлари, ходимлар қўли ва кийимларидан олинган суртмалар асосида аниқланади.

МТВ 80, 98 ва 106-сонли МТТдаги шарт-шароитларни ўрганиб чиқди.Ушбу МТТларда овқатланиш аутсорс усули билан ташқил этилган. Болалар саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланмади.

“106-сонли МТТ

Болалар сони: 9 октябрь куни – 285, 10 октябрь куни – 257 нафар тарбияланувчи

Заҳарланган болалар сони: 7

МТТда марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация ҳамда қозонхона ишлайди. Барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоидаларига мувофиқ музлатгичда сақланади, суткалик намуналар олинади.

98-сонли МТТ

Болалар сони: 9 октябрь куни – 484, 10 октябрь куни – 458 нафар тарбияланувчи

Заҳарланган болалар сони: 20

МТТда марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация ҳамда қозонхона ишлайди. Ходимлар режали тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида” дейилади вазирлик хабарида.

Озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоидаларига мувофиқ омбордаги иккита музлатгичда сақланади. Ошхонада музлатгич мавжуд эмас, гўшт ва сабзавотларни ювиш учун ванна ўрнатилмаган, хом гўшт ва сабзавотлар учун столлар эса иссиқ цехда жойлашган. Ҳамшира хонасида бир музлатгичдан суткалик намуналар сақланмоқда. Хожатхоналар дезинфекция қилинмаслиги аниқланди.

80-сонли МТТ

Болалар сони: 9 октябрь куни – 232, 10 октябрь куни – 326 нафар тарбияланувчи

Заҳарланган болалар сони: 4

МТТда марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация ҳамда қозонхона ишлайди. Барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтди.

Гуруҳларда унитазлар ва раковиналар сони етарли эмаслиги аниқланди. Озиқ-овқат маҳсулотлари омбордаги сотвутгичда сақланади, маҳсулотларни сақлаш қоидаларини бузиш ҳолатлари мавжуд (тухум ва шакар ёнма-ён сақлаб келинмоқда).Ошхонада музлатгич мавжуд эмас, бир музлатгичдан суткалик намуналар ҳамшира хонасида сақланади, ошхона идиш-товоқларини ювиш учун ванналар ўрнатилмаган.

80-сонли МТТ фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиб қўйилди.

Заҳарланиш сабаблари бўйича якуний хулоса лаборатория таҳлили натижаларига кўра чиқарилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019