Самарқанд шаҳридаги 13 сотих ер учун 254 млн.сўм нарх тасдиқланди

10:00 10 Октябр 2020 Иқтисодиёт
270 0

Кадастр агентлиги  ҳудудлардаги бир нечта участкалари аукционда сотилганлиги ҳақида маълумот берди:

— Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги бошланғич нархи 3,3 млн.сўм бўлган ер участкаси учун савдоларда 254 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион савдоси 12 нафар иштирокчи ўртасида ўтди. Ғолиб иштирокчи 4 млрд.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилиб олди.

— Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги бошланғич нархи 3,1 мн.сўм бўлган ер участкаси учун савдоларда 101 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион савдоси 8 нафар иштирокчи ўртасида ўтди. Ғолиб иштирокчи 70 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилиб олди.

— Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидаги бошланғич нархи 4,1 млн.сўм бўлган ер участкаси учун савдоларда 172 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион савдоси 7 нафар иштирокчи ўртасида ўтказилди. Ғолиб иштирокчи 70 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

— Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги бошланғич нархи 14,5 млн.сўм бўлган ер участкаси учун савдоларда 125 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион савдоси 11 нафар иштирокчи ўртасида ўтказилди. Ғолиб иштирокчи 180 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

— Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги бошланғич нархи 13,5 млн.сўм бўлган ер участкаси учун савдоларда 101 млн.сўм нарх тасдиқланди. Ушбу аукцион савдоси 6 нафар иштирокчи ўртасида ўтказилди. Ғолиб иштирокчи 500 млн.сўм инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?