Самарқанд шаҳрида ёмғир натижасида юзага келган ҳолат бўйича ахборот берилди

16:33 29 Март 2019 Жамият
425 0

Жорий йилнинг 29 март куни соат 04:00да бошланган ёмғир натижасида Самарқанд шаҳрининг “Буюк Ипак йўли”, “Афросиёб”, “М.Қошғарий”, “Мир Саид Барака”, “Оби Раҳмат”, “Муқимий”, “Ўзбекистон”, “А.Темур”, “Конимех”, “Мулён-Сочаки боло” чорраҳасидаги кўчаларига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот берди.

Бундан ташқари, “Зарафшон” МФЙдаги 8-уй, “Жомий” кўчасидаги 48-уй, “М.Қошғарий” кўчасидаги 16-уй, 18Б-уй, 20-уй, “Мир Саид Барака” кўчасидаги 73-уй, “Оби Раҳмат” кўчасидаги 4-уй, “Муқимий” кўчасидаги 31-уй, “Конимех” кўчасидаги 39-уйларнинг ҳовлиларига оқова сувлари кириш ҳолатлари қайд этилди.

Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят ”Сувоқава” ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди, дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019