Самарқанд шаҳрида 840 метрлик гастрономик туризм кўчаси очилди

22:42 16 Октябр 2020 Welcome to uzbekistan
348 0

Самарқандда журналистлар учун ташкил этилган пресс-тур давомида "Royal Hotel" меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва меҳмонхона раҳбариятига туризм қўмитаси томонидан мувофиқлик Сертификати тақдим этилди.

Шу билан бирга, шаҳарнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, ташриф буюрувчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, туризм соҳасида хизматлар кўрсатиш турларини янада ошириш мақсадида, Самарқанд шаҳрида 840 метрлик Орзу Маҳмудов гастрономик туризм кўчаси ташкил этилди.

Берилган маълумотларга кўра, ҳудудда ўзбек, испан, итальян, француз ва бошқа миллатларнинг миллий таомларини тайёрлайдиган 30 дан ортиқ умумий овқатланиш шохобчалари 24 соат давомида хизмат кўрсатади. Ушбу кўчага тематик услубдаги ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлиб, ҳар куни Самарқанднинг минглаб аҳолиси ва меҳмонларини жалб қилиш, уларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, турли фестиваль ва парадларни ўтказиш имкониятини яратади.

Юлдуз Ўрмонова,
«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?