Самарқанд шаҳри “туристик хаб”га айлантирилади

19:22 26 Июль 2019 Сиёсат
362 0

Самарқанд туманида Президент Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, фермер ва тадбиркорлар билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари мазкур вилоятга сафардан асосий мақсад туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик ва қайта ишлашни кенгайтириш эканини таъкидлади. Хусусан, Самарқанд шаҳрини “туристик хаб”га айлантириш зарурлигини айтиб, Бош вазир ўринбосари ва вилоят ҳокимига шу юзасидан кўрсатмалар берди.

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 23 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган тизим асосида ишлаб, муҳитни ўзгартириш, тадбиркорларга ҳамма шароитни яратиб бериш зарурлиги қайд этилди.

Президент ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари билан суҳбатлашиб, ҳар бир туман иқтисодиётини алоҳида муҳокама қилди. Уларнинг таклифларини амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019