Самарқанд, Қарши ва Бухорога борадиган Afrosiyob поезди чипта нархлари оширилди

13:08 31 Июль 2018 Иқтисодиёт
12452 4
Фото: Ўзтемирйўлйўловчи

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob электропоезди йўл чипта нархлари 15 август кунидан бошлаб ўзгаради. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти “Халқ сўзи Online“га маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент-Самарқанд йўналишида ҳаракат қилувчи тезюрар поезд учун VIP-классдаги ўринлар учун чипта баҳоси 151 000 сўм, бизнес-класс 105 000 сўм, эконом-класс учун эса 78 000 сўмни ташкил қилади.

Айни вақтда Самарқандга борувчи Afrosiyob поездининг эконом-классдаги чипталари нархи 58 минг сўмдан таклиф этилмоқда. 15 августдан бошлаб белгиланган нархга кўра, чипта нархи 34,5 фоизга ошади. Бизнес классдаги чипталар нархи эса 78 мингни ташкил қилган. Янги нархга кўра, чипта нархи 34,6 фоизга ошади.

Қолган чипталарнинг нархи ҳам ўртача 34-35 фоизга оширилганини кўришимиз мумкин. Қуйида Afrosiyob электропоезди янги йўл чипта нархлари билан танишиб олишингиз мумкин:

Тошкент — Самарқанд:

VIP-класс – 151 000 сўм (15 августгача бўлган нарх — 112 минг сўм)
Бизнес-класс – 105 000 сўм (78 минг сўм) 
Эконом-класс – 78 000 сўм (58 минг сўм) 

Тошкент — Қарши:

VIP-класс – 209 000 сўм (15 августгача бўлган нарх — 155 минг сўм) 
Бизнес-класс – 148 000 сўм (110 минг сўм) 
Эконом-класс – 108 000 сўм (80 минг сўм) 

Тошкент — Бухоро:

VIP-класс – 243 000 сўм (15 августгача бўлган нарх — 195 минг сўм) 
Бизнес-класс – 176 000 сўм (130 минг сўм) 
Эконом-класс – 128 000 сўм (95 минг сўм).


Изоҳлар


Nodir Temirov

Ҳасан Ҳайитов (hayitov_76@mail.ru):

Чипта нархини оширишда энг кам ойлик иш ҳақи, аҳоли даромадини ҳисобга олиш лозим. Доктор, ўқитувчи Афросиёб поездга чиқишни тушида кўради. Ҳамма нарса халқ учун деб нархларни ошириб халқни қийнаш шартми. Нархни ошириш учун асосларни халқ муҳокамасига қўйиш керак. Халқи камбағаллашган давлат ҳеч қачон бой бўлмайди.

14:1931.07.2018

Nodir Temirov

Алишер Абдуллажонов (asdalisher@yandex.ru):

Ҳа, нархлар ошиб бормокда. Тезюрар поезд менимча туристлар учун бўлса керак. Ҳеч бўлмаганда халқ учун замонавий АВТОБУС қўйилса ҳам зўр булар эди - арзонроқ албатта.

12:1801.08.2018

Nodir Temirov

Kosimov Ulugbek (davidoff_2012@mail.ru):

Доктор ва ўқитувчилар ҳозир афросиёбга ҳам қаноат қилмай самолётда учишяпти.

13:0008.08.2018

Nodir Temirov

Kosimov Ulugbek (davidoff_2012@mail.ru):

Кейин халқимиз кам кам дегани билан камбағалга ўхшамайди, пойтахтимизда янги қурилаётган уйларни нархи дунёдаги жуда ривожланган давлатларни уйларидан ошса ошадики кам эмас, бу нарх халқимизни анча бой эканлигини кўрсатади.

13:0408.08.2018

Кўп ўқилганлар