Самарқанд Ўзбекистоннинг ҳақиқий ташриф қоғозига айланади

14:42 06 Август 2018 Welcome to uzbekistan
1491 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг қарори билан ташкил этилган Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилаётганлиги ҳақида илгари ҳам хабар берган эдик.

Ана шундай эзгу мақсадни амалга ошириш учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Қурилиш ва ободонлаштириш дирекцияси” ташкил этилди. Бу дирекциянинг асосий вазифаси ажратилган маблағдан самарали фойдаланиш ҳамда буюртмачилик вазифасини амалга оширишдан иборат.

Мутасаддиларнинг таькидлашича, айни пайтда ажратилган маблағнинг 334,4 миллиард сўми Самарқанд шаҳри аҳолисининг яшаш шароитини янада яхшилаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва соҳада учраётган муаммоли масалаларни тезкорлик билан бартараф этишга йўналтирилмоқда.

Аниқроғи, бу маблағ ҳисобидан 317 та кўп қаватли уй-жойлар таъмирланиши ва ҳудуд ободонлаштирилиши, 71 та лифт ўрнатилиши, ободонлаштириш бошқармасига 63 та турли автоматик воситалар харид қилиниши, 4 та марказлашган иссиқлик таъминоти тизими қайта тикланиши, шунингдек, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиши, йўлларнинг ҳолати яхшиланиб, ичимлик сув тармоғи тартибга келтирилиши кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар