Самарқанд нуфузли халқаро анжуман мезбони

10:58 26 Август 2019 Жамият
259 0

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусидаги халқаро анжуманга ” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда. У ЮНЕСКО шафелигида ташкил этилди. Бу ўз йўналиши бўйича нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётган йирик форумдир.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов конференция иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

Унда давлат раҳбари томонидан ушбу конференцияни ўтказишни қўллаб-қувватлагани ва шахсан иштироки учун БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азуле хонимга катта миннатдорчилик билдирилган.

“130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб келаётган мамлакатимизда миллий маданиятлар ва анъаналарнинг хилма-хиллиги, замонавий Ўзбекистоннинг ноёб маданиятини ҳосил қилди. Мамлакатда, айниқса,кейинги йилларда халқимизнинг моддий ва номоддий меросини сақлаб бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг ижобий натижаларини Самарқанд мисолида ўзингиз кўришингиз мумкин”, - дейилади Президент табригида.

Анжуман давом этмоқда. Унинг тафсилотлари билан таништириб борамиз.

Шойим Бўтаев,

Умид Сориев,

“Халқ сўзи” мухбирлари.

Ҳасан Пайдоев олган суратлар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019