Самарқанд кўчаларидан бирида гастрономик туризм маскани барпо этилади

09:39 12 Май 2020 Welcome to uzbekistan
231 0

Самарқандда туризм салоҳиятини янада ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бу борадаги ишлар натижасида шаҳардаги Орзу Маҳмудов кўчаси яқин вақт оралиғида бутунлай янги қиёфа касб этади.

Ҳозирги пайтда мазкур кўчада гастрономик туризмни ривожлантириш учун ихтисослаштирилган ҳудуд ташкил этиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Хусусан, Орзу Маҳмудов кўчаси тўлиқ асфальт қилиниб, пиёдалар йўлаклари ҳам замон талаблари даражасига келтирилмоқда. Мазкур кўчада ўз хизмат турларини йўлга қўювчи тадбиркорлар ҳамда ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ўзларига тегишли ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришмоқда.

Бугунги кунда бу ерда тематик услубдаги ёритиш мосламаларини ўрнатиш, шунингдек, ретро-кўприк қуриш ишлари қизғин тус олган. Таъкидлаш керакки, лойиҳани жорий йилнинг ўрталарида якунлаш режалаштирилган.

Келгусида ушбу ҳудудда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга гастрономик хизмат кўрсатиш билан биргаликда турли фестиваль, қизиқарли томоша ва тадбирлар ҳам ўтказиш кўзда тутилган.

Абдулазиз Йўлдошев

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?