Самарқанд хорижликларни мафтун этган дунёдаги энг чиройли ўнта шаҳар қаторидан жой олди

14:16 05 Июнь 2018 Жамият
406 0

Хитойдаги дунёга машҳур Qyer.com  сайти томонидан ўтказилган “Хитойлик ва хорижлик сайёҳлар учун 2018 йилда бориш тавсия этиладиган дунёдаги энг етакчи 10 та шаҳар ва экзотик жой” танловида Самарқанд шаҳри ҳам эътироф этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳар жаҳондаги бу борадаги энг мафтункор ўнта маскан қаторидан жой олди. Мазкур нуфузли соврин мазкур сайт асосчиси Цай Джинхуэ томонидан топширилди. 

Мукофотни тантанали тақдим этиш маросими 1 TB China 2018 2-халқаро туризм бозори кўргазмаси доирасида бўлиб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар