Самарқанд аэропортида салкам 30 млн сўмлик товарларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

10:33 20 Июнь 2018 Жамият
577 0

Самарқанд халқаро аэропортига “Домодедова-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси О.Ш. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши меъёрларидан ортиқча товарлар, тақиқланган аудио ва видео ёзувлар бор-йўқлиги сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.

Ана шунда божхоначиларнинг шубҳалари ўринсиз эмаслиги маълум бўлди. Фуқаро “яшил” йўлакдан 29 миллион 829 минг сўмлик 12 турдаги тиббиёт соҳасида фойдаланиладиган товарлар ва iPhone 5S уяли телефон аппаратини яширин олиб ўтаётган экан.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, фуқарога нисбатан тегишли чора қўлланилиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган тиббий товарлар тегишли тартибда йўқ қилинди ва iPhone 5S уяли телефони давлат фойдасига мусодара қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019