Samarkand City барпо этилишида Хитой компанияси иштирок этади

18:10 08 Август 2018 Жамият
416 0
Архив фото

Пекинда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Хитойдаги “China Construction Engineering Design Group Corporation Ltd” архитектура ва дизайн компанияси ўртасида Самарқанд шаҳрининг бош режаси концепциясини ишлаб чиқиш ва “Samarkand City” туристик зонаси ҳамда ШҲТ – 2022 саммити муносабати билан қуриладиган объектларни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Келишувга кўра, ушбу ишга бош режачи, тажрибали шаҳарсоз, профессор Сун Сяолун раҳбарлигидаги лойиҳачилар гуруҳи жалб этилади. Маълумот учун айтиш мумкинки, “China Construction Engineering Design Group Corp. Ltd” – Хитойнинг етакчи лойиҳачи компанияси бўлиб, 2017 йил якунларига кўра, 1,58 миллиард доллар ишлаб, мамлакатдаги лойиҳачи ташкилотлар орасида иккинчи ўринда бўлган.

Қайд этиш жоизки, июнда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Пекинда “Хитой Ипак йўли” фонди билан “Samarkand City” туристик зонаси қурилиши лойиҳаси бўйича англашув меморандумини имзолаганди. Мазкур лойиҳа Самарқанд шаҳрининг машҳур тарихий ва маданий марказ сифатидаги туристик салоҳиятини ошириш ва “XXI аср Ипак йўли дурдонаси” яратилишини таъминлайди.

“China Construction Engineering Design Group Corp. Ltd” – Хитойнинг етакчи лойиҳачи компанияси бўлиб, 2017 йил якунларига кўра, 1,58 миллиард доллар ишлаб, мамлакатдаги лойиҳачи ташкилотлар орасида иккинчи ўринда бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар