Самарали корпоратив бошқарув ва инновацион фаолият

17:06 15 Октябр 2018 Жамият
686 0
Иллюстратив фото

Мунисхон КАРИМОВА, "Халқ сўзи". Инновацияларни давлат томонидан бошқариш — юртимизнинг бугунги тараққиётида энг долзарб вазифалардан. Боиси, давлат иқтисодиётнинг хусусий сектори мустақил уддалай олмайдиган хавф-хатарларнинг бир қисмни ўз зиммасига олади. Инновацион фаолиятни молиялаштириш — ўз-ўзидан хавфли бизнес. Таваккалчилик. Бу эса ҳам марказий, ҳам минтақавий даражада инновацияларни давлат томонидан бошқариш шакллари, усуллари ва тамойилларини такомиллаштиришни талаб этади. Давлатнинг молиявий ресурслари чекланган шароитда инновацион соҳадаги иқтисодий асосланмаган таваккалчиликни камайтириш учун инновацияларни қўллаб-қувватлашнинг объектив мезонлари ва йўналишларини белгилаб олиш муҳимдир.

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбати айни шу масалаларга бағишланди.

Юқори технологиялар воситасида давлат ва корпоратив бошқарувини инновацион ташкил этиш масалалари қизғин муҳокама қилинган тадбирда сенаторлар, эксперт олимлар, тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, саноатнинг юқори технологик тармоқлари субъектларида инновацион фаолиятни корпоратив бошқариш тизимининг оқсаши ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилишни тақозо қилади. Ўзбекистоннинг ҳозирги иқтисодиёти учун муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга мазкур муаммо самарали корпоратив бошқарув, инвестициявий ва инновацион фаолиятнинг ҳозирги ҳолатини, компаниялардаги корпоратив бошқарув даражасини таҳлил қилиш, инновацион менежмент соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни талаб этади.

Бундан ташқари, технопарклар, технополислар инновацияларининг янги шаклларини ривожлантириш орқали мамлакат иқтисодиётига жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш, инвестициявий ва инновацион жараёнларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш усулларини ўрганиш каби вазифаларни ҳал этиш зарур. Тараққий этган давлатларнинг амалиёти шундан дарак бериб турибди.

Давра суҳбати якунида инновацион ривожлантиришга доир қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019