Саккиз ёшли қизнинг миясида қарийб 100 та зараркунанда борлиги аниқланди

18:22 25 Июль 2018 Дунё
470 0
Иллюстратив фото

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида саккиз ёшли қизнинг миясида қарийб 100 та қурт тухуми борлиги аниқланди. Бу ҳақида Health Medicine Network нашри хабар берди.

Боланинг исми ошкор этилмаган. Маълум бўлишича, саккиз ёшли қиз қаттиқ бош оғриғи ва эпилептик тутқаноқдан азият чекиб келган. Ота-онаси уни шифокорларга олиб боришганда аввалига унда ўсма бор деган хулосага келинди ҳамда қабул қилиши учун юқори дозали стероидлар тавсия этилди. Бироқ дорилардан боланинг аҳволи ёмонлашса-ёмонлашдики, асло яхшиланмади. Оғриқлар қолмади, қиз эса 20 килограмм ортиқча вазн йиғиб, асло юра олмайдиган бўлиб қолди. Бундан ташқари, нафас олишида ҳам муаммолар пайдо бўлди.

Орадан ярим йил ўтиб ота-онаси уни бошқа шифокорга олиб борди. Аниқланишича, қизалоқ бош мия цистицеркозидан қийналаётган экан. Ушбу касалликнинг қўзғатувчиси эса чўчқа цепени(лентасимон гижжа тури) ҳисобланади. Шифокорнинг айтишича, ёш бола кўплаб ювилмаган мева ёки сабзавот ёхуд яхши пиширилмаган гўшт истеъмол оқибатида қуртлар аввалига унинг ошқозонига тушган, сўнгра қон айланиш тизимига ўтиб, миясигача етиб борган.

Беморга даволаш курси ёзиб берилди. Уни қабул қилган қиз яна озиб, яна юра бошлади, бироз вақт ўтиб мактабига қайтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар