Сайёрамиздаги бугунги вазият охирги ўн йилдаги энг нотинчидир

Лондон халқаро иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан 2017 йил бўйича тинчликсеварликнинг глобал индекси эълон қилинди.
Унда Марказий Осиё давлатлари ичида деярли барча мамлакатлар тинчликсеварлик бўйича ўртача баҳо олгани маълум бўлди. Хусусан, Қозоғистон 70, Ўзбекистон 104, Қирғизистон 108, Тожикистон 114 ва Туркманистон 119-ўринларни эгаллади.
Бу борада Исландия, Янги Зеландия ва Австрия етакчилик қилган бўлса, Жанубий Судан(161), Афғонистон(162) ва Сурия(163) рўйхатнинг охиридан жой олди.
Маъруза муаллифларининг айтишича, сайёрамиздаги бугунги вазият охирги ўн йилдаги энг нотинчидир, ўтган йилда зўравонликлар келтирган зарар 14,8 триллион АҚШ долларини ташкил этган.
“Охирги ўн йил давомида пайдо бўлган кескинлик, қарама-қаршиликлар ва инқирозлар тинчликсеварлик даражасини узлуксиз тушиб кетишига олиб келаяпти”, дейилади унда.
2016-2017 йилларда 92 та давлат рейтингда пастлаган. 71 давлат эса яхшилаган. Бу сўнгги тўрт йилдаги энг ёмон кўрсаткичдир.
Қайд этилишича, зўравонлик келтириб чиқараётган зарар глобал ЯИМнинг 12,4 фоизига етган ва Ер юзасидаги ҳар бир инсон учун бу 2 минг доллардан тушаяпти. Бу рақам 2017 йилда можаролар ва ички хавфсизликни таъминлашга кетган маблағлар кўпайгани учун 2 фоиз ортган. Ички хавфсизлик учун энг кўп маблағ сарфлаган давлатлар сифатида Хитой, Россия ва ЖАР кўрсатиб ўтилди. Бундан ташқари, Германия, АҚШ, Хитой, Франция ва Россия дунёдаги энг йирик қурол-яроғ экспортчилари сифатида қайд этилган. Жаҳон бўйича сотилаётган қурол-яроғларнинг 75 фоизи айнан шу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келаётир.
Маълумот учун, Лондон халқаро иқтисодиёт ва тинчлик институти дунёдаги тинчлик билан боғлиқ вазиятни ўрганиш ва уни иқтисодий нуқтаи-назардан баҳолаш билан шуғулланиб келади. Тадқиқотларда жаҳон ва давлат ичидаги кўрсаткичлар кўриб чиқилади.
Марказ ходимларининг айтишича, таҳлилларда ҳукуматлар, илмий муассасалар, ақл марказлари, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти, МДҲ котибияти, Жаҳон банки, БМТ каби ноҳукумат, ҳукуматлараро ҳамда халқаро ташкилотлар маълумотларидан фойдаланиб келинади. У дунёдаги энг самарали 15 та таҳлил марказларидан бири ҳисобланади.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: