Сайёр қабулга мурожаат қилган тадбиркорнинг банкда “осилиб” ётган иши битди

19:13 26 Март 2019 Жамият
425 0

Фото: Ромон Атажонов.

Хоразм вилояти тўртинчи сектори — вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Урганч шаҳрида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Шаҳардаги тўққизта маҳалла фуқаролар йиғини ушбу сектор ҳудудида бўлиб, ҳудудда 37 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Фуқаролар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда мурожаатлар, асосан, уй-жой, моддий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, нафақа тайинлаш, ички йўлларни таъмирлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кредит олиш масалаларига оид бўлди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Масалан, “Ҳамжиҳатлик” маҳалласида яшовчи А. Ҳабибов Паҳлавон Маҳмуд кўчасини тунги ёритқичлар билан таъминланиши, “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Д. Отаева Ойбек кўчасида жойлашган эски ғишт заводи ўрнини ободонлаштириш, Бинокор маҳалласида истиқомат қилувчи С. Сапарова ичимлик суви босими пастлиги, Хоразмий маҳалласидан Д. Маткаримова ногиронлик пенсиясига чиқиш, Кўҳна қалъа маҳалласидан А. Ёқубов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун бино қуришга ер майдони ажратилишини сўраб мурожаат қилдилар.

— Ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 200 миллион сўм кредит олиш учун ҳужжат тайёрлаб, банкка топширган бўлсак-да, бизга ҳали-ҳамон кредит ажратилмаяпти, — дея мурожаат қилди Камолот маҳалласи фуқароси П. Собиров. — Шунингдек, иккиламчи қоғозни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун ер майдони ажратилган бўлишига қарамасдан, қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли идоралар томонидан рухсат берилмаган. Бугунги сайёр қабулга ана шу муаммоларга ечим топишларини сўраб келдим.

Тадбиркорнинг мурожаати тегишли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, масала ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабулда шу каби кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Одилбек Одамбоев (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019