Сайёр қабулдан одамлар рози бўлдими?

14:08 13 Август 2019 Жамият
171 0

Фото: “Халқ сўзи”

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзига бириктирилган 4-сектор ҳудуди — Бекобод тумани фуқароларининг муаммоларини ўрганди.

Шу мақсадда ташкил этилган сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди. Унда жами 21 та муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. 6 нафар фуқарога асосли равишда тушунтиришлар берилди.

Учрашувда ички йўллар таъмири, ичимлик суви, газ таъминоти, соғлиқни сақлаш каби ўнлаб муаммоли масалаларнинг атрофлича ўрганилди, дейилади Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабарида. 

— Кўчаларимиз таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Ёғин-сочинли кунларда фарзандларимиз бу йўллардан мактабга қатнашга жуда қийналишарди, — дейди Фарҳод МФЙ, Обод кўчасида яшовчи Мирзааҳмад Мирзаев. —  Ушбу вазият юзасидан бир неча марта тегишли ташкилотларга мурожаат қилганмиз. Таъмирлашга ваъда беришрдию, лекин шу вақтгача ҳеч қандай амалий натижа бўлмаган. Сайёр қабулда маҳалламиз фахрийлари мазкур муаммо билан яна бир бор мурожаат қилишди. Сектор раҳбарининг ўзи келиб, кўчамизни кўрди ва мурожаатимизни ижобий ҳал қилиб беришга ваъда берди. Табиийки, бунга ишонмаган эдик. Аммо орадан 2 соат ўтиб, юк машиналарида шағаллар олиб келиб, тўкила бошлади. Ҳамма хурсанд. Чунки йиллар давомида ҳал этилмаган, аҳолини қийнаб келаётган ушбу муаммо бартараф этилди.  

Мулоқотдан сўнг Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди. 

— Қайнонам Заргул Эшмуродова оғир хасталик туфайли тўшакка михланиб қолганига беш йил бўлди, — дейди Файз маҳалласи, Нуроний кўчасида яшовчи Муҳтарам Эшмуродова. — Ногиронлик аравачасига муҳтожлигимиз бор эди. Сайёр қабулда мазкур мурожаатимни айтдим. Сектор раҳбарининг ўзи хонадонимизга ташриф келиб, аравача совға қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019