Сайёр қабулда муаммолар ҳал бўляптими?!

13:36 25 Март 2019 Жамият
546 0

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

“Халқ сўзи ONLINE”. Раҳим Шерқулов/Тошкент. Айни пайтда пойтахтимиздаги ИИВ Маданият саройида Адлия, ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг сайёр қабули бўлмоқда.

Унда муаммолари ечимидан умидвор бўлиб келган юзлаб фуқаролар масалалари тегишлилиги бўйича кўриб чиқиляпти.

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

Яшнободлик Рая Ибрагимова ҳам муаммосини ҳал қилиш учун келган фуқаролардан бири.

— Ёшим 78 да. Соғлиғим туфайли тўшакка михланиб қолдим. Кўзим яхши кўрмайди. Бир неча марта тегишли ташкилотларга мурожаат қилдим. Улардан самара бўлмагач, бугун Бош прокурор қабулига кирдим. Масалам ижобий ечим топди, менга ордер бериладиган бўлди. Бундай сайёр қабулни ташкил этганларга миннатдорлик билдираман. Қолаверса, Яшнобод тумани прокуратураси ҳам муаммо ечимида кўмаклашди. Барчадан мамнунман!

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).

Сайёр қабул давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019