​Сайёҳларга аудиогид ҳамроҳлик қилмоқда

18:43 17 Январь 2019 Welcome to uzbekistan
494 0

Иллюстратив фото

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Истам Иброҳимов/Бухоро. Бухорога келган сингапурлик сайёҳ Ту Во Пинга қадимий Арк қўрғонида аудиогид ҳамроҳлик қилди.

— Аудиогидга буюртма бериб, музей-қўриқхона ҳақидаги барча муҳим маълумотга эга бўлдим, — дейди у. — Бу ерда шундай замонавий сервис хизматининг йўлга қўйилгани мени хурсанд қилди.

“Арк” музей-қўриқхонаси жамоаси томонидан яқинда амалга оширилган бу инновацион лойиҳа, чиндан ҳам, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратмоқда. Аудиоускунага музей-қўриқхона илмий ходимлари томонидан ишончли манбалар асосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган маълумотлар базаси киритилган. Уяли алоқа воситаси ҳажмидаги ихчам овозли аудиогид буюртмачига зарур барча ахборотни етказиб туради.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур музей-қўриқхонада 150 мингга яқин нодир экспонатлар сақланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019