Сайёҳ Ўзбекистонни пиёда 80 кунда айланиб чиқмоқчи

11:33 03 Июль 2019 Welcome to uzbekistan
997 0

Халқ сўзи Online”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Сайёҳ Соҳиб Ражабов бутун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун йўлга тушди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, у Андижон вилоятининг энг чекка ҳудуди бўлмиш Хонобод шаҳридан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманигача бўлган 2200 километр масофани пиёда босиб ўтишга қарорга қилган. Бунинг учун сайёҳга 80 кун вақт керак бўлади.

“Ўзбекистон жаҳонга юз тутмоқда. Хорижликларнинг ҳам мамлакатимизга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Чет элликларнинг томоша, зиёрат қилса, дам олса бўладиган масканлари жуда кўп. Табиатимиз, миллий анъаналаримиз, архитектурамиз бетакрор. Буни хорижлик сайёҳларга тушунтиришимиз керак. Нега айнан пиёда йўл босишимга келсак, мен республикамиз сайёҳлар учун энг хавфсиз, бехавотир, қизиқарли ва мазмунли маскан эканлигини амалда исботлаб бермоқчиман”,-дейди Соҳибжон Ражабов.

Сайёҳни манзилдан манзилга Хонобод шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиев кузатиб қолди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?