Саида Мирзиёева: “Президентнинг Бешта ташаббуси бўйича дастурни амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида Дастурларни бошқариш офиси ташкил этилди”

17:09 20 Июнь 2019 Сиёсат
642 0

Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бешта ташаббуси бўйича дастурни амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида Дастурларни бошқариш офиси (ДБО) ташкил этилди. Унинг асосий мақсади Имплементация стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат. Стратегиянинг биринчи версияси тайёр, мен уни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этаман.

Маълумки, Президентимизнинг Бешта ташаббуси аввало ёшлар ва хотин-қизлар манфаатларини кўзлаб илгари сурилган. Бу иш ҳамжиҳатликда қилинсагина самарали бўлишига ишонаман, зеро, саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирсак, янги марраларга эришишимиз мумкин. Шунинг учун ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш етакчилар ва умуман фаол, ўз юртининг тараққиётига бефарқ бўлмаган фуқароларни Бешта ташаббусни рўёбга чиқаришда иштирок этишга чақираман.

Стратегиянинг ишчи версияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ўз таклифларингизни шу ерда, изоҳларда қолдиришингиз ёки қуйидаги почта манзилига йўллашингиз мумкин: 5initiativesuzbekistan@gmail.com”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019